ЎЗ БОЛАНГИЗНИ, ЎЗ УЙИНГИЗНИ, ЎЗ ВАТАНИНГИЗНИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДЕК АСРАНГ!

Бугун Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган ёшлар масалалалари билан боғлиқ муҳим топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!» шиори остида онлайн форматта тадбир ташкиллаштирилди.

Мазкур тадбир онлайн форматта Zoom дастури орқали ўтказилиб, унга республикамизнинг бир қатор вазирликларидан раҳбар-ходимлар, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари билан талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.

Тадбирда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директории Ф.Худойбердиев, филиалнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Т.Холиқов, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Қ.Юсупов, Ажиниёз номидаги Нуукус давлат педагогика институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Арзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси С.Мамбетниязов, Нукус шаҳар ИИБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори Р.Бекимбетовлар қатнашди.

Албатта, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзининг самарали натижасини беришига ишонамиз.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Матбуот хизмати.