Талабалар муйноқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида минтақадаги экологик муаммолар ечими ҳақида тўхталиб, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида 2019 йилда 500 минг гектар ўрмонзор барпо этиш бўйича топшириқ бериб, бу вазифани амалга ошириш механизмларини белгилаб берган эди.

        Ҳозирги кунда Оролбўйи ҳудудига мослашган ўсимликлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

      Мазкур йилнинг 31 январь куни филиал ёшлар иттифоқи бошданғиш  ташкилоти етакчиси  Н.Қыдырниязов бошчилигида ёшлар иттифоқи фаоллари “Яшил ўлка” акциясига ўз ҳиссаларини қўшиш учун Муйноқ туманига йўл олишди. Улар дастлаб Муйноқ экология музейига ташриф буюриб, у ердаги экспонатлар билан танишди. Талабалар Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда ҳар томонлама ривожланиб бораётган Муйноқнинг замонавий кўринишига гувоҳ бўлишди.

        Шундан сўнг ташрифнинг асосий қисми ҳисобланган Оролбўйи ҳудудига саксовул экишда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Филиал талаба-ёшлари биргаликда енг шимариб ишга киришдилар. 2020 йилнинг қиш-баҳор ойларида 700 минг гектар майдонга ана шундай ўсимликлар экилиши режалаштирилган. Албатта фаол ёшлар қаторида мана шундай савобли ишда иштирок этганларидан фаҳрландилар.

       Филиал талаба ёшлари Муйноқ саёхатини уюштиргани учун филиал раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар. Энг муҳими талаба-ёшлар вақти завқли ўтганидан хурсанд бўлишди

НавДКИ ёшлар иттифоки