Коронавирус ва Спид касалликларининг олдини олиш бўйича тадбир ташкиллаштирилди.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Коронавирус  ва Спид касалликларининг олдини олиш бўйича тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга Республика Спидга қарши курашиш маркази врачи Гулжаҳан Қалимбетова  ва Республика Санитария эпидемиология тинчлик маркази эпидемиолог врачи Алым Төрениязовлар таклиф этилди ҳамда тадбирга филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари фаол қатнашдилар. Республика Спидга қарши курашиш маркази врачи Гулжаҳан Қалимбетова сўзга чиқиб, ў ўз сўзида ОИТС(СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дарҳақиқат, тарғибот ишлари кучидан ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин, шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ, -дея таъкидлаб ўтдилар. Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур.Шу ўринда айтилавериб, таъсир кучини деярли йўқотаётган иборага тўхталамиз: “Касалликни даволашдан кўра, олдини олган маъқул”.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Коронавирус  ва Спид касалликларининг олдини олиш бўйича тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга Республика Спидга қарши курашиш маркази врачи Гулжаҳан Қалимбетова  ва Республика Санитария эпидемиология тинчлик маркази эпидемиолог врачи Алым Төрениязовлар таклиф этилди ҳамда тадбирга филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари фаол қатнашдилар. Республика Спидга қарши курашиш маркази врачи Гулжаҳан Қалимбетова сўзга чиқиб, ў ўз сўзида ОИТС(СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дарҳақиқат, тарғибот ишлари кучидан ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин, шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ, -дея таъкидлаб ўтдилар.

Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур.Шу ўринда айтилавериб, таъсир кучини деярли йўқотаётган иборага тўхталамиз: “Касалликни даволашдан кўра, олдини олган маъқул”.

ОИТВ (ВИЧ) – “Одам Иммунитет Танқислиги Вируси” маъносини билдиради. ВИЧ одам организмига тушган заҳоти уни “емиришни” бошлайди. ВИЧ – СПИД касаллигига олиб келадиган вирус. ОИТВ (ВИЧ) — “Орттирилган Иммунитет Танқислиги Вируси” маъносини билдиради. ВИЧ одам организмига тушган заҳоти уни “емиришни” бошлайди. ВИЧ ОИТСкасаллигига олиб келадиган вирусдир.  ОИТСга чалинган одам организми ўзини инфекциялардан ҳимоя қила олмайди, оқибатда у кўплаб касалликларга мойил бўлиб қолади, ва ниҳоят, бу касалликлар кишини ҳаётдан кўз юмишига олиб келади.

ВИЧ вирусини юқтирганлар асосан кимлар?

ВИЧ вируси қайд этилган беморлар орасида, асосан жинсий йўл орқали юқтирганлар кўпчиликни ташкил қилади. Кейинги йилларда, касаллик, четга бориб келаётганлар, асосан йигитлар орасида, нисбатан кўпайгани, рост.  Шу, боис ҳукуматимиз томонидан юқумли касалликлар борасида алоҳида дастурлар қабул қилиниб, четга чиқиб келаётганлар орасида бу каби касалликларнинг олдини олиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда.

ВИЧ-вируси уни юқтирган одамда қандай намоён бўлади?

Одам ўртача 5-8 йил давомида, баъзида ундан ҳам узоқроқ муддат, ўзининг касалликка чалинганидан бехабар юриши мумкин. Баъзиларда бир йил ичида билинади. Ҳаммаси, касалликни юқтириб олган одамнинг иммунитетига боғлиқ. Агар инсон ВИЧни юқтирган вақтда иммунитети даражаси пастроқ бўлса, вирус қонга тушгандан кейин қисқа муддатда ўзини билдиради. Инсон соғлом турмуш тадбирларига амал қилса, касаллик ривожланиш муддати узоқлашади. Шу боис, ҳозирги кунда фуқароларнинг ВИЧга тестдан ўтиш тадбири мамлакатимизда кенг жорий этилмоқда. Йилига 3-3,5 миллион фуқаро ВИЧга текширувдан ўтади.

Спид касаллиги ҳақида талабалар умумий тушунчага эга бўлди, талабаларнинг берган саволларига  Гулжаҳан опа Қалимбетова жавоб берди.

Шунингдек, Республика Санитария эпидемиология тинчлик маркази эпидемиолог врачи Алым Төрениязов  сўзга чиқиб бутун дунёни ларзага келтираётган «Корнавирус» инфекцияси ҳақида талаба ёшларга маълумот берди. “Коронавирус” инфекцияси қандай касаллик?

 Коронавирусли  инфекция (КВИ)- ўткир  респиратор  касаллик  бўлиб,  у юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва суст намоён бўладиган умумий заҳарланиш  белгилари  билан  кечадиган  касалликдир.  Коронавирус этиологияли ўткир респиратор касалликлар 5-10% ҳолда учрайди.

 Коронавируслар – катта вируслар оиласи ҳисобланиб, одамларда оддий яллиғланишдан тортиб зотилжам билан кечадиган оғир ўткир  респиратор синдромини  чақириши мумкин.

                 Хозирги  пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой халқ республикасида коронавируснинг янги типининг эпидемияси юзага келган. Хитой халқ республикасининг ҲТСҚ-2005 Миллий координатори маълумоти бўйича, 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган. Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухань шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган. Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари, ҳамда бемор одам ҳисобланади.

Касаллик ҳаво – томчи йўли орқали юқади. Ушбу касалликка қарши бугунги кунда вакциналар ишлаб чиқилмаган.Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соғлом одамга) тиббиёт ходимлари ва беморлар оила аъзолари ўртасида кузатилган. Барча ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда кузатилган.Касаллик  ер  юзида  кенг  тарқалган  бўлиб  катта ёшдаги  инсонларнинг  80% ида  вирусга  қарши  антителанинг  борлиги аниқланган. Мавсумга қараб коронавирус инфекцияси барча юқори нафас йўллари  касалликларининг 10-35%  ини  ташкил  қилади. Коронавирус инфекцияси  кузнинг  охири,  қиш  ва  баҳорнинг  бошларида (риновирусли инфекция кам учраганда) кўп учрайди. Коронавирус келтириб чиқарадиган касалликлар қайд этилган давлатларга боришдан олдин эҳтиёт чоралари билан батафсил танишиш.  Тирик ҳайвонлар билан савдо қилинаётган бозорларга ташриф буюрувчилар, ҳайвонлар ёки унинг маҳсулотлари билан мулоқатда бўлувчи шахслар мунтазам равишда умумий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади, айниқса ҳар бир мулоқотдан сўнг қўлни совунлаб ювиш тавсия қилинади, ювмасдан қўл билан юз, оғиз ва бурунни ушлаш маън этилади. Номаълум ва касалланган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг хом ашёлари билан мулоқот қилмаслик талаб этилади. Бозорлар, дўконлар биноларида, ҳамда очиқ майдонлардаги тупроқларнинг ҳайвон чиқиндилари билан ифлосланган жойлар билан мулоқотда бўлмаслик талаб этилади. Пиширилмаган ва чала пиширилган ҳайвон гўшти хамда уларнинг маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади. Умуман хом гўшт, сут ва ҳайвон ички аъзолари маҳсулотлари билан мулоқотда эҳтиёт чоралари кўрилиши шарт. Юқоридаги қоидаларга айниқса, бозорлар ва молларни  сўйиш пунктларида ишловчилар ҳамда ветеринария ходимлари қатъий риоя этишлари шарт. Ишловчи ходимлар иш жараёнида ҳимоя кийимлари, ниқоб ва қўлқоп билан ишлаши талаб этилади. Ишлатилган ҳимоя кийимларини хар куни зарарсизлантириш талаб этилади ва уйдагилар ушбу анжомлар билан мулоқотда бўлмасликлари шарт. Овқатланишдан олдин ва кўчадан келганда қўлларни совунлаб ювиш талаб этилади. Тирик ҳайвонларни сотиш жойларида, гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи жойларда, намлиги юқори бўлган савдо жойларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилиши талаб этилади. Юқори нафас йўллари ўткир касалликларига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқобдан фойдаланиш шарт. Коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатларидан келган    шахслар учун: Агар  коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатлардан келгандан сўнг 14 кун ичида касалликнинг аломатлари кузатилса, зудлик билан шифокорни уйга чақириш; Касалликни бошқа оила аъзоларига юқтирмаслик учун мулоқотни чегаралаш, алоҳида идиш–товоқдан фойдаланиш (фойдаланилган идиш–товоқларни совунли, қайноқ сувда ювиш); Беморни парвариш қилаётган қариндошлари тиббий ниқобдан фойдаланиш ва бемор билан ҳар мулоқотдан сўнг қўлларини совунлаб ювиш; Касаллик тузалгунга қадар зарурият бўлмаса ташқарига чиқишни чегаралаш.

Тадбирда филиал талабалари мавзу юзасидан саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олди. Иштирокчилар  тадбир ташкилотчилари ва мутахассисларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.