БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилди.

Мазкур тамойил асосида жорий йилнинг 29 март куни Тақиятош тумани 4-сонли умумтаълим мактабида филиалнинг раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Тақиятош туманидаги «Айдын жол» ва «Абат макан» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашди.

Учрашувни Тақиятош тумани 4-сонли умумтаълим мактаби маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Алламбергенова олиб борди.

Тадбирда филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксимуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиевлар ўз баёнатлари билан қатнашдилар.

Филиал Матбуот хизмати.