СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 23 февраль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида филиал Хотин-қизлар кенгаши томонидан семинар ташкил этилди.

Семинарда филиал Хотин-қизлар кенгаши фаолияти, ички тартиб қоидалар, гендер тенглиги масаласи, филиал касаба уюшмаси фаолияти, шунингдек, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш бўйича талаба-қизлар ва филиал хотин-қизлари ходимларига тушунтириш олиб борди.

Семинарда қизларнинг кийиниш маданияти, соч турмаклари миллий менталитетимизга мос бўлишлари керак эканлиги алоҳида такидлаб ўтилди. Г.Даўлетназарова сўзга чиқиб, Гендер тенглик масаласи, хотин-қизларнинг жамиятда фаоллиги бўйича ҳам айтиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясида инсон қадр қиммати-эркинликнинг, тенгликнинг, адолатнинг асоси ҳисобланади деб кўрсатилган.

Бугун дунёнинг барча Конституциялари “барча инсонлар тенгдирлар” деб эътироф этади. Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга эканлигига алоҳида тўқталиб ўтди. “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонуни (2019), “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конун (2019) шулар жумласидандир.

Шунингдек, Эрта турмуш қуриш, унинг оқибатлари, эрта ҳомиладорлик, соғликда муаммоларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши ҳақида филиал психологи З.Баймуратова айтиб ўтди ҳамда психологик машқлар ташкил этилди. Талаба-қизларнинг диққатини ривожлантириш, ўзига жалб қилиш, респондент жамоада ўзини синаш хусусиятига эга бўлган психологик тренинг қизларда катта тасир қолдирди.

Филиал касаба уюшмасининг фаолияти, касаба уюшмасининг аъзолари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида А.Акимова талаба-қизларга айтиб ўтди ва талаба-қизлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берди.

Филиал Матбуот хизмати.