ХУШХАБАР!

Институтимиз талабаси “Йил талабаси – 2020” танловида энг яхши блогер номинацияси билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси, “Йил талабаси -2020” танловининг “Йилнинг энг фаол блогери” номинацияси буйича лауреати мукофотини Навоий давлат кончилик институтининг Кимё-металлургия факультети талабаси Хуршид Хусенов муносиб кўрилди.