ФИЛИАЛДА “ ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 1 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг амалга оширилиши бўйича Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви ўтказилди.

Беллашувга филиал талаба-ёшлари орасидан жами 3 та жамоа иштирок этиб, улар 3 та шарт бўйича куч синашди.

Шартларда асосан ҳар бир жамоа ўзлари танлаган касбини тарифлаши ва уни жамиятда тўтган ўрнини ҳазил-мутойибалар орқали талабалар ҳаётидан олинган ҳар хил воқеаларни, томошабинларга аниқ етказиб бера олиши керак.

Беллашув охирида 2-курс Кончилик иши гуруҳининг “Карат” жамоаси барча шартларни аъло даражада бажариб биринчи ўринни, 2-курс Кимёвий технология гуруҳининг “Гранд” жамоаси 3-ўринни 1-курс талабаларидан ташкил топган “Қаракенг” жамоаси эгаллади.

Филиал раҳбарияти томонидан беллашувга қатнашган жамоа аъзолари диплом билан тақдирланди.

Филиал Матбуот хизмати.