ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ ФОРУМИ

Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликларининг олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга қаратилган икки кунлик Форум бўлиб ўтди.

Мазкур форумга филиалимиз номидан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари И.Каландаров қатнашди ва форумда фаол қатнашгани учун Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига «Ташаккурнома» тақдим этилди. Албатта, бу ёш жамоа учун яна бир эътибор намунасидир!

Форум доирасида иштирокчилар илмий тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва илмий марказлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Филиал Матбуот хизмати.