СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Мамлакатимизда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.

Жорий йилнинг 11 март куниНавоий давлат кончилик институти Нукус филиалида таълим олувчи 2А кимёвий-технология гуруҳи талабалари футзал бўйича ўзаро беллашдилар.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кейинги йилларда оммавий спорт тадбирларини ўтказишга кенг йўл очмоқда.

Беллашув якунларига кўра талабалар орасидан энг яхши ҳужумчи (И.Абдиразаков, энг яхши химоячи (А.Асанов) ва энг яхши дарвозабон (А.Қадирбаев) аниқланди. Мазкур спорт тадбирига филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, гуруҳ мураббийи С.Гаппаров ва талабалар иштирок этишди.

Филиал Матбуот хизмати.