МИЛЛИЙ МУСИҚА ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИР

Жорий йилнинг 26 февраль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Феврал ойи – миллий мусиқа ойлиги» доирасида бадиий кеча ташкил этилди.

Кечани филиал Ёшлар иттифоқи бошланғиш ташкилоти етакчиси Н.Қидирниязов бошқариб борди.

Тадбирда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси, «Ниҳол» давлат мукофати совриндори, халқаро танловлар ғолиби, жиров А.Бахтибаев, НДПИ талабаси, халқаро танловлар ғолиби, бахши Р.Сайимбетовлар иштирок этиб, филиал талабаларига миллий мусиқа санъати ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, улар филиал талабалари учун халқ дастонларидан намуналар ижро этиб кечага ўзгаша завқ бағишладилар.