ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ СЕМИНАРИ

Жорий йилнинг 23 февраль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда иқтидорли талабаларнинг II семинари бўлиб ўтди.

Семинарни филиал директори Ф.Худойбердиев олиб борди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази директори Н.Мырзамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Казбеков, Ажиниёз номидаги НДПИ талабаси, Навоий давлат стипендияси соҳиби М.Базарбаев, ТошДАУ Нукус филиали талабаси, Беруний давлат стипендияси соҳиби Б.Базарбаев ва бошқалар чиқиб сўзлади.

Мазкур семинар филиалимизда иқтидорли ва қобилиятли ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш, ёшлар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш, ўзаро фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашишлари учун шароит яратиб бериш, ёшларни фан-техника тараққиёти йўлида бирлаштириш ҳамда ёш олимларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Семинар давомида филиалимизнинг бир гуруҳ иқтидорли талабалари ўзларининг тайёрлаган тақдимотларини намойиш этди.

Филиал Матбуот хизмати.