ҲОКИМ КУБОГИ

Жорий йилнинг 19 февраль куни Нукус шаҳрида «Ёшлар фестивали» доирасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Нукус шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақага республикамизнинг барча олий таълим муассасаларининг жамоалари иштирок этишди.

Мазкур спорт мусобоқаларида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалининг жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Филиалимиз жамоаси яхши уйин кўрсатиб, 9 та ОТМ жамоалари орасида 4-ўринни эгаллади ва Нукус шаҳар ҳокимининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

Филиал Матбуот хизмати.