ЁШЛАР – НАРКОТИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

Жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Ёшлар орасидаги гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш» мавзусида профилактик тадбири ташкиллаштирилди.

Тадбирда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақавий комиссиялари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари, барча манфаатдор идора ва ташкилотлардан масъул ходимлар, филиал профессор-ўқиутвчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур профилактик тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси  ходими А.Нийетуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси  ходими, подполковник К.Ибрагимов, Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжиди имом ўринбосари Қ.Турдымуратов, республика Наркологик диспансери нарколог-шифокори Р.Атаназаров, филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Учрашувда таъкидлангенидек, бугунги кунда халқаро миқёсда ва республикамизда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида, шунингдек талабаларнинг мавзу юзасидан берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс этган, ИИВ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Ўзини йўқотганлар” номли видеофильмнинг учрашувда намойиш этилганлиги ёшларнинг гиёҳвандликка қарши муросасизлигини оширишда ҳисса қўшмоқда.