НАВОИЙ МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

Жорий йилнинг 9 февраль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган «Навоий маънавият сарчашмаси» мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Кечани филиал директори Ф.Худойбердиев очиб берди. Тадбирда филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари И.Каландаров, Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ф.Кенжаев ва филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Бадиий кеча давомида, филиалнинг ижодкор талабалари томонидан шоирнинг қаламига мансуб ғазаллар, рубоийлар ҳамда куй-қўшиқлар, сахна  кўринишлари ижро этилди.