ИНСТИТУТДА НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИ

Миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас сиймоси ҳазрат Алишер таваллудининг 580 йиллиги юртимизнинг барча муассаса ҳамда ташкилотларида кенг нишонланмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида “Алишер Навоий – Шарқ ренессансининг ёрқин намоёндаси” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мутафаккирнинг бой мероси, асарларида улуғланган миллий ва умумбашарий ғоялар инсонни тарбиялайди, эзгуликка чорлайди. Тадбирда алломанинг ана шундай ўлмас асарларидан намуналар ижро этилди. Талабалар иштирокидаги ғазалхонлик ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.


Тадбирда институт ректори, профессор Қ.Санақулов, Бухоро давлат университети профессори Ш.Ҳайитов ва институт Ижтимоий фанлар кафедра мудири О.Ҳайитовалар талаба-ёшларга Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг бадиий-илмий мероси, мамлакатимизда улуғ шоирга кўрсатилаётган эҳтиром, шоир асарларининг навқирон авлод тафаккурини бойитишдаги ўрни ҳақида сўзлаб бердилар