УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида 13 март кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Навоий давлат кончилик институти жамоаси ҳам бугун филиал атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилари филиал атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда…

 

 

 

 

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.