ФИЛИАЛ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 30 январь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг ота-оналари учун «Олий таълим муассасаларида таълим тизимини янада такомиллаштиришнинг чора-тадбирлари» мавзусида ота-оналар  мажлиси ўтказилди.

Тадбирни филиал директори Ф.Худойбердиев очиб берди.

Мажлисда филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеумуратов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қыдырниязов, Табийий ва умумкасбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксымуратов, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими муҳандиси О.Есназаровалар ўзларининг баёнатлари билан қатнашдилар.

Баёнатчилар филиалда олиб борилаётган ишлар бўйича, шунингдек талабаларнинг ўқув жараёнларига фаол иштирок этишларини, филиал профессор-ўқитувчилари томонидан берилган вазифаларни вақтида бажаришлари бўйича кенг тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир давомида ўқувда ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келаётган талабаларнинг ота-оналарига филиал раҳбарияти томонидан «Миннатдорчилик хати» берилди.

Мазкур учрашув олис ҳудудлардаги ота-оналар учун енгиллик яратиш мақсадида ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ҳам олиб борилди.

Мулоқат давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларига филиал раҳбарияти томонидан жавоблар олди ва филалдаги шарт-шароитлар билан танишди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.