НАВДКИ ПРОФЕССОРИ ФИЛИАЛ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Навоий давлат кончилик институти профессори А.Қурбанов ва «СARIS KARAKALPAK CEMENT» қўшма кархонаси бош геологи К.Абзатдиновлар билан учрашув бўлди.

Тадбирда филиал директори Ф.Худойбердиев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда геология ва минерология, кончилик соҳасини ривожлантириш, соҳага етук мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Навоий давлат кончилик институти профессори А.Қурбанов ва «СARIS KARAKALPAK CEMENT» қўчма кархонаси бош геологи К.Абзатдиновлар ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини  такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари, фармойишлари ва меъёрий ҳужжатлари қабул қилинганлиги, таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлашишини, ўсиб келаётган авлод тарбияси, руҳий саломатлиги ва фаоллиги ҳамда интеллектуал салоҳиятини ўсишини таъминловчи механизмини яратиш, ўқув жараёнини тубдан янгилаш, ўқув машғулотларида янги инновацион технологияларни қўллаш ва сифатини юксалтириш, олий таълим тизимини фаннинг янги ютуқлари билан бойитиш, доимий изланиш, ўз устида ишлаш омиллари ҳақида маълумот берди.

Учрашувга филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.