“ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ГУРУҲ” ТАНЛОВИ

Жорий йилнинг 26 январь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан «Энг фаол китобхон гуруҳ» маънавий – маърифий танлови ташкиллаштирилди.

Кўрик-танловни НавДКИ Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов очиб берди. У ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш бўйича, 4-ташаббуста кўрсатилган ташаббуснинг ижросини амалга ошириш мақсадида «Энг фаол китобхон гуруҳ» маънавий – маърифий танловнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди ва мусабоқа қатнашчиларига омадлар тилади.

Китобхонлик тадбирларини ўтказиш филиалимизда анъанага айланган. Бугун ўтказилаётган «Энг фаол китобхон гуруҳ» маънавий – маърифий танлови ҳам шулар жумласидандир.

Танловда жамоалар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Танлов натижасига кўра:

Биринчи ўрин – 1 А 20 КИ жамоаси

Иккинчи ўрин – 1А 20 МТ жамоаси

Учинчи ўрин – 1Б 20 КИ жамоаси

Тўртинчи ўрин –1Б 20 МТ жамоаси қўлга киритди.

Танлов сўнгида ғолиб бўлган жамоалар эсдалик совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Навоий давлат кончилик институтида ташкил этилган «Энг фаол китобхон гуруҳ» танлови ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, бугунги давр талабига жавоб берадиган маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш, таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларни янада юксак даражага кўтаришга ёрдам берувчи самарали омиллардан бири ҳисобланади.

Ташкил этилган мазкур танлов дарҳақиқат ёшлар томонидан яхши эътироф этилди ва ижобий натижасини берди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.