ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДАН БОШЛАНАДИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизмлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.


        Айниқса, ўқитувчи-устозлар нуфузини ошириш, жойларда сифатли таълим учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир ҳудудда ихтисослашган мактаблар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.


       Жорий йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига оталиққа бириктирилган Кегейли тумани 24-33-сонли умумтаълим мактабларида
“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.


      Тарғибот тадбирларида филиал матбуот котиби Р.Арзиев, филиалнинг 
Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси С.Габбаровлар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси ўқитувчилари К.Мухаметдинов, Р.Бектуровлар мактаб битирувчи синф ўқивчилари учун кимё ва информатика фанидан “Маҳорат дарси” ўтказди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.