ФИЛИАЛ ХОРДИМЛАРИ ВА ТАЛАБА-ЁШЛАРИГА БЕПУЛ ДОРИЛАР ТАРҚАТИЛДИ

Ўзбекистон  Республика  соғлиқни  сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020-йил 7-декабрдаги «Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ва ходимларини коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш  ишларини ташкиллаштириш ҳақида»ги  86, 52-қ/қ-сонли қарорининг бажарилиши таъминлаш мақсадида филиалимизда  ички бўйруқ чиқарилди.

Ушбу бўйруқ асосида филиалимиз  талаба-ёшлари ва ходимларнинг коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича гидроксихлоромин ва цинк микро моддалари мавжуд бўлган дориларни бепул тарқатиш бўйича  ишлар амалга оширилди.

Филиал  ходимлари ва талаба ёшларга дориларни тарқатишда филиалга бириктирилган тиббиёт ходими Г.Бегалива, филиал касаба уюшма раиси А.Акимова  ва хўжалик бўлими мудири  Н. Байжановлар яқиндан ёрдам бериб борди. Улар хар бир гурухга кириб талаба-ёшларга дорининг аҳамияти ва качон қанча миқдорда қабул қилиш кераклиги  ҳақида тушинтириб  ўтди.

Шу қаторда ходимларга ҳам дори воситалари тарқатилди ва тушинтириш ишлари олиб борилди. Дориларни белгиланган нормада ва  ўз вақтида қабул қилиниши бўйича журнал юритиш системаси йўлга қўйилиши таминланди.

А.Акимова,
Филиал касаба уюшмаси раиси.