ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИДА БЕЛГИЛАНГАН АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 15 январь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган тарихий Мурожаатномасининг мазмун-аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни филиал директори Ф.Худойбердиев олиб борди. Унда республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон бўлими тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, шоир Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев ва бошқалар Мурожаатнома мазмуни бўйича кенг тучуншалар берди.

Баёнатчиларнинг таъкидлаганидек, поёнига етган 2020 йил мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганида фан соҳасида фаолият юритаётган барча ҳодимлар зиммасига улкан вазифа юклаган эди. Чунки бутун жамиятимиз бўлмиш ёшларни тарбия қилишдек улкан вазифани ўқитувчи-ходимларга ишонилгани “Мен ўқитувчиман!” деган ҳар бир шахсни ғурурлантирган бўлса, Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиниши, том маънода ўқитувчи касбига бўлган давлат раҳбарининг улкан ишончидан ҳар бир педагогнинг обрўси тоғлардек юксалди, қалбларида чексиз қувонч ҳисси туйди. Айниқса, Президентимизнинг “Жамиятда ўқитувчи касбини энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши…”га алоҳида эътибор қаратганлари, барча устоз-муаллимларимизга ғурур ва ифтихор бағишлагани бор ҳақиқат.

Айниқса пандемия сабаб чекка қишлоқларимизни қиёфасини ўзгартириш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари тўхтаб қолган эди. Мурожаатномада 2021 йилда ушбу дастурларнинг амалга оширилиши ҳамда республика ва маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилиши халқимизнинг турмуш шароитини яхшилашдаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ушбу мақсадларни амалга оширишда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши, барчамизни бир бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга чорлайди.

Тадбир давомида филиал профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.