Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

29 декабрь куни соат 11:00да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.