СОҒЛОМ АЁЛ – БУЮК КЕЛАЖАК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19-ноябрдаги 735-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Соғлом аёл-буюк келажак»ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш мақсадида 24-декабрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Хотин-қизлар кенгаши томонидан спортнинг «Стол тенниси» тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақага филиал ходим хотин-қизлар ҳамда филиал талаба қизлари фаол иштирок этди. Спорт билан шуғилланиш нафақт ўз бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки жисмонан соғлом бўлиб, иммунитетимизни ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мусобақада 1-ўринни филиал ўқитувчиси Қ.Узақова, 2-ўринни девонхона бўлими мудири А.Акимова ва 3-ўринни филиал ходими Басымбетова Ферузалар эгаллаган бўлса, талаба-қизлар ўртасидаги мусобақада 1-ўринни 1-курс талабаси Аминова Улбосын, 2-ўринни 1-курс талабаси Раметуллаева Мехрибан ва 3-ўринни 2-курс талабаси Елшибекова Улдаўлетлар эгаллади.
Уларга филиал раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Г.Даўлетназарова,
Филиал Хотин-қизлар кенгаши етакчиси.