ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизмлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.

Айниқса, ўқитувчи-устозлар нуфузини ошириш, жойларда сифатли таълим учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир ҳудудда ихтисослашган мактаблар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Элликқалъа тумани 67-23-сонли умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тарғибот тадбирини 67-мактаб директори Б.Давлетов олиб борди.

Унда филиал директори Ф.Худойбердиев, филиалнинг Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксимуратов, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеўмуратовлар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси доценти С.Тлеўмуратов мактаб битирувчи синф ўқивчилари учун математика фанидан “Маҳорат дарси” ўтказди.

Тадбир сўнгида филиал томонидан мактаб кутубхоносига илмий-бадиий китоблар совға қилинди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.