СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида филиал талаба-ёшлари ўртасида 100 метрга югуриш, 1000 метрга югуриш, турникга тортиниш спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ эти шва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси тўғрисида“ 575-сонли буйруғи ижроси доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида филиал талаба-ёшлари енгил атлетиканинг 100 метрга югуриш, 1000 метрга югуриш, турникга тортиниш турлари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Муросасиз ўтган спортнинг ҳар бир тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.