ДАВЛАТ ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ

Бугун Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Давлат тилида иш юритиш» бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қыдырниязов олиб борди.

Унда Нукус давлат педагогика институти катта ўқитувчиси П.Оразбаев, филиал стажёр ўқитувчиси Ф.Кенжаевлар сўзга чиқиб, унда ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталиб, бир қатор маълумотлар бериб ўтди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.