ФИЛИАЛ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш ва филиал ходимларининг ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг стол тенниси тури бўйича эрлар орасида мусобақа ўтказилди.

Кескин беллашувлар остида бўлиб ўтган мусобақа якунида 1-ўринга филиал ходими А.Бекмуратов, 2-ўринга филиал ўқитувчиси Ы.Ибрагимов, 3-ўринларга филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қыдырниязов, филиал матбуот котиби Р.Арзиевлар сазовор бўлишди.

Мусобақа ғолибларига филиал раҳбарияти томонидан диплом ва баҳоли совғалар топширилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.