“Мен донорман!” хайрия қон топшириш акциясига марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сонли қарори билан тасдиқланган Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 1-декабрь кунидан  бошлаб 1 ой давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Мен – донорман» шиори остида ҳайрия қон топшириш акцияси бўлиб ўтади.

Ташкил этилган акция – кенг жамоатчиликни инсонпарварлик ва хайрия ишларига чорлаш ҳамда бемор инсонларга ёрдам қулини узатиш мақсадига қаратилган. 

Кўнгиллилар томонидан топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар ва бошқа беморларга етказиб берилади. Барча кўнгиллиларни акцияда иштирок этишга чақириб қоламиз!