ОЧИҚ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ…

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2020/2021 ўқув йили кузги семестрида ўтиладиган очиқ дарслар Режасига мувофиқ жорий йилнинг 23 ноябрь куни технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналиши 1-«Б» курс талабалари учун очиқ дарс ташкил этилди.

Мазкур очиқ дарс филиал доценти И.Каландаров томонидан “Автоматлаштириш ва бошқариш асослари” фанидан “Мантиқий элементлар” мавзусида бўлиб ўтди. Очиқ дарсга эксперт сифатида

ТАТУ Нукус филиали “Телекоммуникация инжиринг” кафедраси мудири PhD Б.Файзуллаев ва филиал профессор-ўқитувчилари қатнашди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.