ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНИШ ВА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ КЕРАК?

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида талаба-ёшларга ис газидан заҳарланиш, газ ҳаво аралашмаси чақнашини олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбирни филиал директори Ф.Худойбердиев очди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котибининг 2020 йил 23 октябрьдаги 11-2307ХФУ-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида филиалда талабалар турар жойи мавжуд бўлмаганлиги боис, ижарада ва яқин қариндошлари уйларида истиқомат қиладиган талабалар ўртасида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида ушбу тадбир зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Нукус шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Қ.Аметов сўзга чиқиб, статистик маълумотларга кўра республикада сўнгги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқлигини ва унинг олдини олиш бўйича кўрсатмаларга қатъи амал қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларига нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарқатма материаллар тарқатилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.