“БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ” ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 18-ноябрь – «Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни» байрами муносабати билан “Байроғим – фахрим, ғурурим” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

Танловда филиалнинг талаба-ёшлари иштирок этишди. Ижодий ишларни баҳолашда иншонинг мазмуни, мавзунинг тўлиқ ёритилганлиги ва ҳуснихатга алоҳида эътибор берилди.

Танлов якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўринни – Алламбергенова Мехрибан ва Раметуллаева Мехрибан;

2-ўринни – Юлдашова Ҳилола ва Абдуллаева Шахзода;

3-ўринни – Амиров Рустам ва Алламуратова Гулжамаллар эгаллашди.

Танлов ғолиблари филиал раҳбарияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.