БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ТАЪЛИМИ-2030: ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Бугун ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг 2020 йил 10 ноябрдаги 319/20-сонли хатига мувофиқ «Барқарор ривожланиш таълими-2030: Йўл харитаси» мавзусида онлайн тақдимоти ўтказилди.

Мазкур онлайн тадбири минтақавий ва миллий даражада Барқарор ривожланиш таълимини 2030 йилга қадар амалга оширилишини ва барқарор ривожланиш таълими орқали ўқувчиларни инклюзив, тинч ва барқарор дунё учун керакли билимлар билан таъминлашни тарғиб қилиш мақсадида Осиё ва Тинч океани минтақаси аъзо давлатлари учун ташкил этилди.

Бу тақдимот тадбирига Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилари ҳам ZOOM дастури орқали иштирок этишди ва ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.