АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 9 февралдаги 55-сонли Қарорида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг мақсади ва вазифаларини аҳолига етказиш бўйича олий таълим муассасаларида ва маҳаллаларда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармасида республикамиздаги олий таълим муассасалари учун онлайн тарзида вебинар ташкил этилди.

Тадбирга Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди.

Тадбир сўнгида соҳа ходимлари томонидан ҳар хил тақдимотлар орқали иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.