“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” ИЛК ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш, пандемия шароитида аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 13 ноябр куни Тақиятош туманида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида илк тадбирлар “Обод макон” маҳалласидан бошланди. Туманининг 4-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – Янгича дунёқараш” шиори остида катта тадбир шодиёналари бўлиб ўтди.

Тадбирда Тақиятош туман ҳокими ўринбосари Р.Негматов бошчилигида барча сектор раҳбарлари, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қыдырниязов, Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксымуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиев, табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси ассистент-ўқитувчиси Н.Нажимовалар иштирок этдилар.

Дастлаб мактаб ўқувчиларига филиал профессор-ўқитувчилари томонидан «маҳорат дарс»лари ўтказилди, сўнгра 4-сонли умумтаълим мактабида таълим олаётган ёшлар учун яратилган барча шарт-шароитлар, уларнинг ютуқлари ҳамда ижод намуналари билан яқиндан танишдилар.

Республикамизга таниқли спортчилар, шоирлар, тарғиботчилар ва туман умумтаълим мактабининг истеъдодли ёшлари томонидан намойиш этилган маънавий-маърифий кечада маҳалла фуқаролари маданий хордиқ чиқардилар. Йиғилганларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг етказиш мақсадида видеороликлар намойиш этилди.

Белгиланган чора-тадбирлар асосида тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.