ФИЛИАЛ ИЛМИЙ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида филиалнинг навбатдаги илмий Кенгаши мажлиси бўлиб  ўтди.

Уни филиал директори Ф.Худойбердиев бошқариб борди. Кун тартибидаги масалалар бўйича дастлаб филиалда манавий-маърифий ва таълим-тарбия йўналишидаги ишларни тизимли ташкил этишда гуруҳ мураббийларига белгиланган вазифалар ҳақида Ёшлар билан ишлаш, манавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қыдырниязов, филиал сметаси бўйича штат бирликларининг шаклланиши, хўжалик ишларининг бориши масалалари бўйича филиал бош хисобчиси Р.Баймуратов, 2020-2021 ўқув  йили профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режаси ҳақида филиал директорининг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Д.Жумамуратовларнинг баёнатлари тингланди.

Шунингдек, филиал илмий Кенгашида “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг муҳокама этилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.