“ИСЛОМ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазирликнинг 2020 йил 12 октябрдаги 527-сонли буйруғи ижроси бўйича “Ислом энциклопедияси” китобининг илмий, маърифий ва тарбиявий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда вазирлик раҳбарияти, мамлакатимизнинг барча ОТМларидан, шунингдек Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари фаол қатнашдилар.

Мазкур онлайн тақдимотда мамлакатимизнинг етук олимлари томонидан “Ислом энциклопедияси” китоби биринчи жилдининг мазмуни ва аҳамияти бўйича тадбир иштирокчиларига кенг тушунчалар берилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.