“ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун шиддат билан ўзгараётган замон, жаҳон бозоридаги кескин рақобат ва юқори малакали кадрларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани ушбу соҳани ҳам ислоҳ қилиб боришни тақозо этмоқда.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуни муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни филиал директори Ф.Худойбердиев очиб, бугунги кунда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг янги бир босқичга кўтарилгани, ҳар бир ислоҳотнинг ҳуқуқий механизми яратиб берилаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, онлайн тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нукус шаҳар бўлими бош маслаҳатчиси З.Базарбаева, Нодавлат нотижорат “Мадад” ташкилоти Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Н.Бердиниязовалар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига қонуннинг мазмуни ва аҳамияти бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.