ОТА-ОНАЛАР БИЛАН ОНЛАЙН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 2020/2021 ўқув йилида талабаликга қабул қилинган талаба-ёшларнинг ота-оналари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Онлайн тадбирда дастлаб филиал директори Ф.Худойбердиев барча ота-оналарни фарзандларининг талабаликга қабул қилинганлиги билан яна бир бор табриклаб ўтди.
Шундан сўнг, 1-курс талабаларининг тўлов-контракт шартномалари бўйича филиал директорининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, қабул комиссиясининг масъул котиби И.Каландаров, филиал директорининг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов филиалда ўқув жараёнини масофавий таълим платформасидаги олиб борилаётган ишлари бўйича, шунингдек талабаларнинг ўқув жараёнларига фаол иштирок этишларини, филиал профессор-ўқитувчилари томонидан берилган вазифаларни вақтида бажаришлари бўйича кенг тушунчалар берилди.
Онлайн мулоқат давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларига филиал раҳбарияти томонидан жавоблар олди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.