ФИЛИАЛДА ЎТКАЗИЛГАН СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида филиал талабалари ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Мазкур сўровнома шу йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59гача ҳаракатта бўлиб, жами 140та овоз берилди.

Натижалари қўйидагича:

«Доимий яшаш ҳудудингизни танланг» саволига умумий овозларнинг 84,3 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси деб жавоб берилган.

Иккинчи савол натижаларига бўйича умумий овозларнинг 70,7 фоизи
«Талаба» деган жавобни берган.

«Сиз (фарзандингиз) олий таълим муассасасининг нечанчи курсида таълим оласиз (олади)? Фақатгина биттасини белгилашингиз керак!» деган саволга умумий овозларнинг 80 фоизи 1-курс жавобини берган.

«Сизни (фарзандингизни) бугунги кундаги олий таълим муассасаларида ташкил этилган масофавий (онлайн) таълим жараёни қаноатлантирадими?» деган саволга умумий овозларнинг 54 фоизи «Ҳа» жавобини берган.

«Олий таълим муассасаларида ўқув жараёни қачондан анъанавий шаклда бошланишини истайсиз?» деган саволга умумий овозларнинг 56,4 фоизи «2 ноябрдан» жавобини берган.

«Ўқув жараёни анъанавий шаклда ташкил этилган тақдирда қайси дарс машғулотлари турини бевосита олий таълим муассасасида олиб борилишини истайсиз?» деган саволга умумий овозларнинг 72,9 фоизи «Барчаси» жавобини берган.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.