ТАНИШУВ ДАРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида танишув дарсларининг кейинги кунлари ҳам қизғин давом этмоқда.

Аудиторияларда ижтимоий масофа сақланган ҳолда дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

Илк ўқиш кунида талабаларга филиал моддий техник базаси, таълим ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилган бўлса, бугун унга қўшимча равишда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳа билимлари улашилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.