ИНСТИТУТ РЕКТОРИНИНГ «ФАХРИЙ ЁРЛИҚ»ЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Бироқ илм ўргатмоқ захмати ундан-да машаққатли.

Устоз бу ишга бутун борлиғини, меҳрини бахш этади. Дарҳақиқат, минглаб мурғак қалбларга оқу-қорани танитадиган, эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ёшлар қалбида эртанги кунга қатъий ишонч уйғотадиган, шогирдлари учун ҳаётнинг турли синовларида доимо ёрдамга шай турадиган, ютуқларидан боладек қувонадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг ўлчови, қиёси йўқ. Албатта, уларни қанча қадрласак ҳам арзийди…

Бугун Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 1 октябрь – «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами муносабати билан самарали фаолияти, хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётганлиги учун филиалнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Б.Алланазаров ва Мониторинг ва ички назорат бўлими услубчиси Г.Даўлетназаровалар Навоий давлат кончилик институти ректори, профессор Қ.Санақулов томонидан «Фахрий ёрлиқ»лар билан тақдирланди.

Мазкур «Фахрий ёрлиқ»ларни филиал директори Ф.Худойбердиев тантанали равишда топширди. Шунингдек, филиалдаги ҳар хил маънавий-маърифий, жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келаётган профессор-ўқитувчиларга диплом ва совғалар топширилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.