«ТАНИШУВ ҲАФТАЛИГИ» ЖАРАЁНЛАРИ

Бугун республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган абитуриентлар учун “Танишув ҳафталиги” жараёни бошланди. Шу жумладан, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали бакалавриат таълим  йўналишларига қабул қилинган талабалар “Танишув ҳафталиги” дарс жараёнларида иштирок этди.

Филиал раҳбарияти дастлаб уларни талабалик бахтига муяссар бўлганлиги билан табриклаб ўтди ҳамда ўқишларида муваффақиятлар тилади.

Филиалда танишув дарсларини ташкил этишда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш инобатга олинди. Жумладан, бинога киритилаётган талабаларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинди. Шундан сўнг талабалар аудиторияларга киритилиб, гуруҳ раҳбарлари томонидан филиал фаолияти ва масофавий таълим тизими ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Филиалнинг биринчи босқич талабалари мазкур «Танишув ҳафталиги» дарслари орқали ўқув жараёнига тегишли барча керакли маълумотларга эга бўлишди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.