НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ НУКУС ФИЛИАЛИГА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Қуйидаги ҳужжатлар тўпламини ҳозирча йиғиб қуйинг. Топшириш вақтини қўшимча маълумот берамиз. Филиалга келиб топшириш шарт эмас!

1. Директор номига ариза (филиалга келиб ёзилади);

2. Паспорт нусқаси 5 дона (асли кўрсатилган ҳолда);

3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусқаси;

4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли (агар бўлса);

5.  3,5 x 4,5 фото 12 дона (оқ фонда);

6. Ҳужжатлар йиғма жилди 1 дона (папка скоросшиватель);

7. Конверт A5 форматида;

8. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса);

9. ИНН нусқаси – 2 дона.

Эслатма: Карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошлангандан сўнг ҳужжатлар қабул қилинади.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар диққатига!

Тўлов-контракт шартномаларини олиш, тўлов қиймати ва бошқа шу каби масалалар бўйича саволларингизга филиал бош ҳисобчисига мурожаат этишингиз мумкин.

Бош ҳисобчи: Р.Баймуратов,  телефон рақами:  +998 97 3570840

Қўшимча маълумот учун:

Филиал расмий веб-сайти: http://ndkinf.uz/

Расмий телеграм канали: https://t.me/ndkinfjanaliqlari/

Телефон: (61) 224-04-43, (61)  224-85-67.

Филиал раҳбарияти.