ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН‼ Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши видеоролик» ва «Энг яхши инфографика» номинациялари бўйича танлови ўтказилади

Филиал талабалари ўртасида «Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши видеоролик» ва «Энг яхши инфографика» номинациялари бўйича танлови ўтказилади. Танловнинг филиал  босқичи жорий йил 14-25-октябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Танловда иштирок этишни ҳоқлаган талабалар ўз материалларин юқорида кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган гуруҳ раҳбарига тақдим этишлари шарт.

«Энг яхши видеоролик

Танлов мезонлари:

Танловга тақдим этиладиган материаллар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

-Ғоянинг оригиналлиги ва долзарблиги. Видеоролик танлов талабларига жавоб бериши ҳамда унда акс эттирилган воқеа-ҳодисанинг аҳамияти тўлиқ очиб берилиши керак;-10 балл

– мавзуга мослиги. Видеоролик танлов мавзусига ҳамда танлов олдига қўйилган мақсад ва вазифаларига мос келиши керак;-10 балл

-ғоянинг янгилиги ва антиқалиги. Видеоролик сюжети оригинал бўлиб, бошқа видеороликларнинг сюжет ва ғоясини такрорламаслиги керак;-10 балл

-ижодий иш бахоланиши жараёнида мусиқали фон, видеоэффектлардан фойдаланганлиги, креативлик, бадиий ва техник даражаси инобатга олинади;-10 балл

-Тақдим этиладиган видеороликлар сони 2тагача, ҳажми 200 мегабайтгача бўлиши мумкин;-10 балл

Ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади(жами 50 балл)

Танловга тақдим этиладиган видеоматериал????

– давомийлиги 3 дақиқа;

– фармати MPEG-4;

– лафҳа формати 720p (1280×720) ёки 480p (854×480)

– ҳажми 40 мегабайтгача бўлиши керак.

Танловнинг  филиал босқичида ғолиб бўлган талабалар филиал дирекцияси  томанидан диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Филиал босқичида ғолиб бўлган 1-2-3ўринни эгаллаган талабаларнинг  видеороликлари танловнинг Республика босқичига тавсия этилади ва танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлганлар қўйидагича тақдирланади;

1-ўрин уч миллион (3000000) сўм ва диплом

2-ўрин икки миллион  (2000000) сўм ва диплом

3-ўрин бир миллион (1000000) сўм ва диплом

«Энг яхши инфографика» 

Танлов мезонлари:

Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги (илмий, расмий, бадиий критерияларига мос ва мавзу долзарблигига кўра);

– мавзуни ёритишда креатив инфографикалардан фойдаланиш даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги ва менталитетимизга мос манбаларни ёритилганлиги;

– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;

– мавзунинг талаба-ёшлар ҳаётига боғлиқлиги;

Тақдим этиладиган инфографикалар сони 5 тагача бўлиши мумкин.

Ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади(жами 60 балл)

Танловга тақдим этиладиган инфографикалар PowerPoint, Photoshop, CorelDraw дастурларидан фойдаланиши мумкин.

Танловнинг  филиал босқичида ғолиб бўлган талабалар филиал дирекцияси томанидан диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Филиал босқичида ғолиб бўлган 1-2-3ўринни эгаллаган талабаларнинг  видеороликлари танловнинг Республика босқичига тавсия этилади ва танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлганлар қўйидагича тақдирланади;

1-ўрин уч миллион (3000000) сўм ва диплом

2-ўрин икки миллион  (2000000) сўм ва диплом

3-ўрин бир миллион (1000000) сўм ва диплом