Диқкат, эълон!!! Филиалнинг 2-босқич талабалари ўртасида “Йил талабаси” танлови ўтказилади

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

а) “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”, бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

б) “Йилнинг энг ташаббускор-тарғиботчи талабаси”, бунда талабанинг олий таълим муассасаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

в) “Йилнинг ихтирочи-инноватор талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рационализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги, долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

г) “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

д) “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”,бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

е) “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”, бунда талабанинг ижтимоий тармоқларда ўзи яратган ишланмалари, Ахборот-коммуникация тармоғидаги фаоллик даражаси ва ушбу соҳаларда эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

ж) “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” (хотин-қизлар учун), бунда талаба-қизларнинг мустақил равишда тадбиркорлик асосида эришган ютуқлар кўриб чиқилади.

Танлов қоидалари куйдагича:

     Иштирокчига тегишли бўлган қуйидаги ҳужжатлар тўплами гуруҳ раҳбари томонидан тайёрланади ва Танлов комиссиясига тақдим этилади:

– танлов иштирокчисининг қобилияти, фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки, талабаларга ўрнак бўладиган томонлари ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимнома;

– танлов иштирокчисининг фанларни ўзлаштириш натижалари акс этган ҳужжатлар (баҳоларни қайд этиш варақалари, талабанинг баҳоларни ўзлаштириш синов дафтарчаси) нусхалари;

– танлов иштирокчисининг нашр этилган илмий, илмий-услубий, ижодий ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга;

– турли тадбирлар, танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);

– грантларда иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумот, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;

– конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;

– ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасига киргандан сўнгги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.

Танлов комиссияси, ҳужжатлар тўпламини ва дарсларда ва жамоат ишларида иштирок сифатини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир номинация бўйича ғолибларни (1, 2, 3-ўринларни) аниқлайди ва биринчи ўрин совриндорларини танловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия этади.

 Номинациялар бўйича 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган ғолиблар олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланади

Танлов ҳақида қўшимча маълумотларни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимидан олишингизга бўлади.