ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН ОНЛАЙН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги «Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги 233-сонли буйруғи асосида, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб талабалар учун масофавий таълимни олий таълим муассасаси хусусиятига мувофиқ метод ва технологияларда жорий этиш мақсадида https://dist.edu.uz/navdkinf модул платформасида ўқитиш ташкил этилди.

Таълим йўналишлари бўйича ўқув режаларда 2020-2021 ўқув йилининг кузги семестрида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларига ажратилган соатларни талабалар томонидан масофавий ўзлаштириш шароитларини яратиш мақсада масофавий курслардан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган ва филиал модул тизимига https://dist.edu.uz/navdkinf/mod/folder/view.php?id=2127 жойлаштирилган.

Ўқув жараёнини масофавий таълим платформасида жорий этиш ҳамда талабаларнинг тизимдан фойдаланиши бўйича олиб борилган назорат натижалари ва йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериб бориш мақсадида, короновирус пандемияси шароитида таълим жараёнларини карантин талаблари асосида пўхта ўйланган режа асосида амалга ошириш масалаларига бағишланган ота-оналар билан ZOOM дастури орқали 2020 йил 25 сентябр куни учрашув ташкил этилди.
Мазкур онлайн учрашувга филиал раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Тадбирда талабаларнинг ота-оналарига филиал раҳбар-ходимлари ва гуруҳ раҳбарлари томонидан электрон ўқув жараёнларига фаол иштирок этишларини, филиал профессор-ўқитувчилари томонидан берилган вазифаларни вақтида бажаришлари бўйича кенг тушунчалар берилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.