ОНЛАЙН ТАРЗИДАГИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

Республикада оила институтининг мустаҳкамланиши ва ривожланишини таъминлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, унинг маънавий-аҳлоқий пойдевори ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошрилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, олий таълим муассасалари талабалари орасида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича онлайн учрашув ташкил этилди.
Мазкур онлайн тадбирда филиал директори Ф.Худойбердиев, республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, шоир Р.Отарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Г.Уббиева, Нукус шаҳар 4-сонли Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Р.Жалғасбаев, Нукус шаҳар 6-сонли оилавий поликлиникаси шифокори Г.Торемуратова ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Баёнатчиларнинг таъкидлаб ўтганидек, ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.
Мазкур онлайн учрашувга филиал раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.