ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИНИ ТУЧУНТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 2020 йил 21 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 629-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ва тушунтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари билан онлайн учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбир  Zoom дастури орқали бўлиб ўтиб, унда филиал директори Ф.Худойбердиев, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходими Н.Қутлымуратова ва бошқалар сўзга чиқиб, Қонуннинг мазмун-моҳияти, муҳим аҳамиятлари ва жиҳатлари хусусида сўз юриттилар.

Онлайн тадбирда филиалнинг раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари иштирок этди. 

Иштирокчилар томонидан мавзу доирасида қизғин бахс мунозара асосида бўлиб, қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар берилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.