МУҲИМ ЭЪЛОН! ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИЙДИГАН ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 28 августдаги 3-сон баёнига мувофиқ пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдорлари учун барча давлат олий таълим муассасаларида кундузги шаклда ўқийдиган (бакалавриат ва магистратура) талабаларга истисно тариқасида 10 фоиз чегирма берилди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг мавжуд бюджетдан ташқари, шу жумладан тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан етим, чин етим, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам бериш чоралари кўрилади…